Партия боғи барпо этилди
Бухорода Ўзбекистон “Миллий тикланиш“ демократик партияси марказий кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистон шароитида ёшлар, аёллар ва бугунги кун депутати: партия ташкилотлари ва депутатлар олдида турган долзарб масалалар“ мавзусида учрашув ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлигига ЎзМТДПдан сайланган депутатлар, партия фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Халқ таълими тизими, жумладан, ўқитувчилар мақомини ошириш, уларга зарур шароит яратиш, таълим ва тарбиянинг узлуксизлигини таъминлаш, тўй-ҳашамларни тартибга солиш ва белгиланган жавобгарлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. Депутатлар, партия фаоллари ҳам ўз таклифларини билдирди.

Партия Марказий кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Алишер Қодиров Бухоро шаҳридаги 24-кўзи ожиз болалар махсус мактаб-интернати боғида “Янги авлод ва янги Ўзбекистон учун масъулмиз” шиори остида ташкил этилган кўчат экиш акциясида иштирок этди.
Акция доирасида махсус мактаб-интернатида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси боғи барпо этилди.