“Париж-2024” бюджети 10 фоиз ўсди
Яна икки йилдан кейин Францияда ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бюджети инфляция ва қўшимча сарф туфайли 4,38 миллиард еврога чиқди, дея хабар тарқатди Франциядаги “Le Monde” ва “LʼEquipe” вакиллари.
Ўтган йил охирида 3,98 миллиард еврони ташкил этган умумий харажат миқдори энергия нархи ошиши натижасида, тахминан, 10 фоиз ўсди.
“Париж-2024” Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси раҳбари Тони Эстанге билдиришича, бу аввалдан кутилган ҳолат эди. Айни масала жорий йил 12 декабрь куни ўйинлар Кенгашида яна бир карра кўриб чиқилади, дейилган хабарда.
Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросими харажати 100 миллион евродан 130 миллион еврога ўзгариши мумкин.
Т. Рўзиев,
ЎзА