Пара пауэрлифтинг: Ҳамюртимиз Дубайда жаҳон чемпиони бўлди
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича бошланган жаҳон чемпионатининг илк кунида терма жамоамиз аъзоси Охунжон Мусурмонқулов олтин медални қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида 65 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Охунжон 117 кило натижа билан барча рақибларини доғда қолдиришга муваффақ бўлди ва чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди.

Ушбу вазн тоифасида кумуш ва бронза медаллари Япония ҳамда Қирғизистон спортчиларига насиб этди.
"Париж-2024" ёзги Паралимпия ўйинлари йўлидаги энг муҳим рейтинг мусобақаларидан бири ҳисобланган ушбу дунё биринчилиги 30 августга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА