Пара атлетларимиз учун Гран-при муваффақиятли ўтмоқда
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлигида ўтаётган пара енгил атлетика бўйича Гран-при турнирининг иккинчи куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун муваффақиятли бўлди.
Жумладан, Маҳлиё Акрамова булава улоқтиришда олтин медални қўлга киритган бўлса, 100 метр масофага югуриш дастурида Баротжон Бахтиёров маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медалга сазовор бўлди. Ядро улоқтириш беллашувларида Ойбек Бердияров ҳамда Азизбек Абдукаримов шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Бугун, 12 февраль куни мазкур мусобақада қуйидаги вакилларимиз иштирок этади:
— Муҳаббат Машарипова (диск улоқтириш) – 17:00
— Баротжон Бахтиёров (узунликка сакраш) – 18:05
— Содиқжон Мамадиев (узунликка сакраш) – 18:05
— Темур Ғиёсов (узунликка сакраш) – 19:45
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА