“Пахтакор” маҳалласида бир кун
Лойиҳа доирасидаги илк манзил пойтахтимизнинг Учтепа тумани “Пахтакор” МФЙ бўлди.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши билан ҳамкорликда янги – “Маҳаллада бир кун” лойиҳасини бошлади.
Лойиҳа доирасидаги илк манзил пойтахтимизнинг Учтепа тумани “Пахтакор” МФЙ бўлди.
Маҳалла оқсоқоли Санжар Жалолов деярли ҳар куни ишни умумтаълим мактабига боришдан бошлар экан. Уларга ҳамроҳ бўлиб, аввал умумтаълим мактаби, сўнг куни кеча таъмирдан чиққан, болаларни қабул қилишга тайёр қилиб қўйилган мактабгача таълим ташкилоти ва 26-оилавий поликлиникага бордик.
Сўнг маҳалла фаоллари йиғилиши кераклиги ҳисобга олиниб, МФЙ биносига қайтдик.
Маҳалланинг ўтган 2019 йил сентябрь ойида таъмирдан чиқарилган янги биноси барча қулайликларга эга.
Маҳаллада ўтган бир кунимизда маҳалла раиси, масъуллари, фаол фуқаролари билан оиладаги ажримлар, дабдабали тўйлар, аҳолини қийнаётган муаммолар, амалга оширилган ишлар, имкониятлар хусусида суҳбатлашдик.