Пахта далаларида йиғим-терим авжида
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида жорий мавсумда 186 фермер хўжалиги томонидан 5 минг 800 гектардан ортиқ майдонга ҳудудга мос, серҳосил пахта навлари экилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида жорий мавсумда 186 фермер хўжалиги томонидан 5 минг 800 гектардан ортиқ майдонга ҳудудга мос, серҳосил пахта навлари экилди.
Туман пахтакорлари томонидан давлатга 11 минг 744 тонна оқ олтин топшириш белгиланган бўлиб, ҳозирда кўзланган марранинг 7 минг 752 тоннаси бажарилган. Ҳосили мўл далаларда йиғим-терим ишлари қизғин давом этмоқда.
Хўжайли тумани ҳокимлиги масъул ходимлари, муассаса ва корхона раҳбарлари “Саманкўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги пахта далаларида бўлиб, ҳашарчиларга пахта теримида кўмаклашди.
– Бугун нафақат фаол ҳашарчиларни моддий рағбатлантирдик, муаммолари билан қизиқдик, балки ўзимиз ҳам уларнинг сафида туриб пухта тердик, – дейди туман ҳокими Ж. Ермашев. – Йиғим-терим мавсумида тумандаги “Амет Уйғур”, “Қуден Қадирбергенов”, “Шукуруллаева Толғанай” каби фермер хўжаликлари фаоллик кўрсатмоқда. Ҳозир ҳам далаларда ҳосилнинг мўллиги, 1 килограмм терилган пахта учун 1 минг 100 сўмдан ҳақ тўланаётгани теримчилар иштиёқини оширмоқда. Илғор ҳашарчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланаётгани иш суръатининг яхши бўлишини таъминламоқда.