O'zLiDeP съездига Самарқанддан делегатлар сайланди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги конференцияси ўтказилди.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиш ҳамда партия X съездига делегатлар сайлаш масаласи муҳокама қилинди.

– Бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан, юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, мазкур сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўриш борасида жойларда сайлов билан боғлиқ барча ташкилий ишлар, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда, – деди ЎзЛиДеП Самарқанд вилояти кенгаши раиси Ш.Йўлдошев.
– Ҳозирда вилоятимизда 114 минг нафар аъзоларни бирлаштирган 1310 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд. Бундай катта куч воситасида партия ғояларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, партия фаолларини сонини янада кўпайтириш, сайловга оид барча тарғибот-ташвиқот тадбирларни самарали ташкил этиш лозим.



Партия фаоллари, депутатлар кейинги беш йилда янги Ўзбекистонда “Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам аввало инсонларга хизмат қилиши шарт!” деган хақиқий халқона сиёсат амалда ўз ижросини топганлиги, барча соҳалар мутлақо янгича ислоҳот ва ўзгаришлар билан қамраб олинганлигини таъкидладилар.
Конференцияда партиянинг X съездига делегатлар сайланди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА