ЎзЛиДеП қиммат автомашиналар харид қиляптими?
Ижтимоий тармоқларда ЎзЛиДеП 2024 йилда хизмат автомашиналари харид қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарларда айтилишича, Ўзбекистон либерал демократик партияси 15 дона Chevrolet Tracker, 1 дона Chevrolet Traverse ва 1 дона Kia K5 сотиб олишга қарор чиқарган.
Мазкур хабарларга ЎзЛиДеП ўз расмий муносабатини билдирди.
Унга кўра партия 2024 йил бюджетида машина харид қилишни кўзда тутмаганини ва жорий йилда бирорта ҳам автомашина харид қилинмаслигини маълум қилган.
«Партиямизнинг 2024 йил учун тасдиқланган бюджетида хизмат автомашиналарини харид қилиш учун маблағ ажратилмаган ва кўзда ҳам тутилмаган.
Шу сабабли партиямиз 2024 йилда бирорта ҳам қимматбаҳо автомашиналар сотиб олинмаслигини маълум қилади», дейилади партия муносабатида.
М.Комилова, ЎзА