“Ўзкимёсаноат”ни трансформация қилиш зарурлиги қайд этилди ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатини ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Сувда эрийдиган ўғит, полимерлар, маиший ва ноорганик кимё бўйича режалаштирилган катта лойиҳалар ҳисобига нанокимё, “яшил” кимё, супер-молекуляр кимё, сунъий интеллект асосида кимёвий моделлаштириш каби замонавий йўналишлар бўйича кадрларга талаб пайдо бўлади.
Шу мақсадда кимё соҳасида кадр тайёрлайдиган 35 та олийгоҳнинг профессор ўқитувчи ва кафедра мудирлари лойиҳаларга бириктирилди.
Янги ўқув йилидан ушбу эҳтиёжлардан келиб чиқиб кадр тайёрлашни бошлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Умуман, кимё саноати бўйича 17 миллиард долларлик 350 дан зиёд лойиҳани ишга тушириш бўйича дастур қилиб, ишларни бошлаш топширилди.
Ушбу катта марраларни бажариш учун соҳани илмий асосланган ва замонавий ёндашувлар асосида бошқариш талаб этилади. Шу боис, “Ўзкимёсаноат”ни трансформация қилиш зарурлиги қайд этилди ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Йиғилиш давомида кимё саноати масъуллари ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, тармоқда фаолият юритаётган корхоналар раҳбарлари билан мулоқот бўлиб ўтди.
ЎзА