Озиқ-овқат саноати ва HoReCa соҳасининг замонавий ечимлари намойиш этилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуасида озиқ-овқат саноати, ресторан ва меҳмонхона бизнеси соҳалари вакилларини бирлаштирган “FoodWeek & HoReCa Uzbekistan 2026” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон, Россия, Корея Республикаси ва Қозоғистондан 50 дан ортиқ компания иштирок этди. Кўргазмада озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, ишлаб чиқариш учун хомашё ва ингредиентлар, қайта ишлаш ҳамда қадоқлаш ускуналари, шунингдек, HoReCa соҳаси учун мўлжалланган замонавий технология ва ечимлар намойиш этилди.
[gallery-29806]
Кўргазма озиқ-овқат саноати ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги илғор тажрибалар билан танишиш, янги маҳсулот ва технологияларни тақдим этиш, ишлаб чиқарувчилар ҳамда етказиб берувчилар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун муҳим майдон вазифасини ўтади.
Тадбир доирасида бизнес учрашувлар ва музокаралар ўтказилиб, янги шериклар топиш, инвестициявий ва савдо алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Сарвар ЎРМОНОВ (сурат), ЎзА