"Ўзимиз келдик” акцияси – Сирдарёда
Сирдарё вилоятидаги савдо мажмуалари ва марказий бозорларда Давлат хизматлари марказлари томонидан сайёр давлат хизматлари ташкил этилди.
Аҳолига қулайлик яратиш, узоғини яқин қилиш мақсадида ўтказилган, "Ўзимиз келдик” деб номланган акция доирасида Сирдарё вилоятидаги барча марказий савдо мажмуалари ҳамда деҳқон бозорларида фуқароларга хизмат кўрсатилди.
Акция доирасида фуқароларга жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб давлат идоралари томонидан аҳолидан талаб қилиш бекор қилинаётган ҳужжат ва маълумотномалар тўғрисида тўлиқ маълумот берилди.
Мазкур тадбирларда фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилиши билан бирга, мутахассислар томонидан соҳага оид бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари ҳам олиб борилди.
Кун давомида ҳудудларда фуқароларга 199 та давлат хизматлари кўрсатилиб, 73 та ҳолатда фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.


Ш.Суяров, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА