Ўзбекистонлик ёш ошпаз Индонезияда бўлиб ўтган халқаро чемпионатда муносиб иштирок этди
Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган “Indonesia International Halal Çef Competition (IN2HCC) 2026” халқаро чемпионатида Ўзбекистон жамоаси муносиб иштирок этди.
Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди. Бугунги кунда ўзбек миллий таомлари мамлакатимизнинг бой маданий мероси ва ўзига хос туристик жозибадорлигини ифодаловчи муҳим омиллардан бири. Халқаро гастрономик танловларда ошпазларимизнинг муваффақиятли иштироки миллий таомларимизга бўлган қизиқишни ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро туризм бозоридаги нуфузини мустаҳкамлаш ҳамда хорижий сайёҳларни мамлакатимизга жалб этишга хизмат қилади.

Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган халқаро чемпионат доирасида ўзбекистонлик ёш ошпаз Шохруз Ибрагимов “Ўзбекистонда йилнинг энг яхши ёш ошпази” номинациясида фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Мазкур ютуқ мамлакатимизда миллий пазандачилик анъаналарини халқаро миқёсда тарғиб этиш ҳамда гастрономик туризм салоҳиятини кенг намоён қилиш йўлидаги муҳим натижалардан биридир.

Муҳайё Тошқораева,
ЎзА