Ўзбекистонлик олимлар Туркманистонда
Ашхобод шаҳрида жойлашган Туркманистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институтида “Қудратли давлатнинг янги даври — Уйғониш даврида соғлиқни сақлаш, таълим ва спорт” мавзусида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференцияда ўзбекистонлик олимлар иштирок этмоқда.
Мазкур нуфузли халқаро анжуманда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Спорт психологияси, педагогика ва тиллар кафедраси мудири, профессор А. Шопўлатов Ўзбекистонда спорт таълимида юз бераётган глобал ўзгаришлар, халқаро ҳамкорлик алоқалари, олиб борилаётган илмий изланишлар хусусида хорижлик мутахассисларга сўзлаб берди
Анжуман Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим ва спорт соҳаларида эришилаётган илмий ютуқлар, жорий этилаётган илғор тажрибалар халқаро илмий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилаётганлиги эътироф этилди.
Муҳокамаларда минтақадаги олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган, изланишлар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини намоён этишда ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, тажриба алмашиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Т. Рўзиев. ЎзА