Ўзбекистонлик чавандоз Шаржада ғалабага эришди
От спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Қурбонов Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган турнирда навбатдаги ғалабасини тантана қилди.
Ҳамюртимиз Шаржа шаҳрида ўтган CSI2* таснифидаги турнирда олтин медални қўлга киритди.
Юртдошимиз турнирда “Santos Hippica” лақабли тулпори билан 135 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида энг яхши натижани қайд этди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Германия ҳамда Фаластин вакилларига насиб этди.
Т. Рўзиев, ЎзА