Ўзбекистондаги корхона ва ташкилотлар сони 580 мингдан ошди
Ўзбекистонда тадбиркорлик ва бизнес муҳити фаол ўсишда давом этмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 май ҳолатига мамлакатда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 580,9 мингтани ташкил этган.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40,2 мингтага ёки 7,4 фоизга ошган.
Бу ўсишни хусусий сектор фаоллигининг ортиши ва янги бизнес субъектлари ташкил этилаётгани билан изоҳлаш мумкин.
Фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони бўйича етакчиликни Тошкент шаҳри сақлаб қолмоқда — 110 815 та.
Кейинги ўринларда:
Тошкент вилояти — 54 874 та
Самарқанд вилояти — 53 724 та
Фарғона вилояти — 49 410 та
Қашқадарё вилояти — 44 492 та
Андижон вилояти — 35 605 та
Бухоро вилояти — 35 223 та
Наманган вилояти — 34 035 та
Хоразм вилояти — 32 895 та
Сурхондарё вилояти — 32 320 та
Қорақалпоғистон Республикаси — 29 682 та
Жиззах вилояти — 26 916 та
Навоий вилояти — 24 351 та
Сирдарё вилояти — 16 509 та
Мамлакат ҳудудларида тадбиркорлик субъектлари сонининг ортиши иқтисодий фаоллик ва ишбилармонлик муҳитининг кенгайиб бораётганини кўрсатмоқда.
Ҳамроз Баёнов,
ЎзА