Ўзбекистонда ўқишни танлаётган хорижликлар сони 2,1 баробар ошди
2026 йилнинг январь–август ойларида 29 минг 548 нафар чет эл фуқароси таълим олиш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 15,3 минг нафарга кўп бўлиб, 2,1 баробарга ошган.
Ўзбекистонда таълим олиш мақсадида келган хорижликлар сони мамлакатлар кесимида қуйидагича:
Туркманистон — 11 986 нафар;
Ҳиндистон — 6 163 нафар;
Тожикистон — 2 271 нафар;
Хитой — 1 311 нафар;
Покистон — 1 252 нафар;
Қирғиз Республикаси — 1 028 нафар;
Миср — 852 нафар;
Корея Республикаси — 732 нафар;
Филиппин — 620 нафар;
бошқа давлатлар — 3 333 нафар.
Ушбу рақамлар хорижлик талабалар учун Ўзбекистондаги таълим имкониятларига қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА