Ўзбекистонда кичик авиация ривожлантирилади
Ҳудудларда ҳаво туризми ва кичик авиация хизматларини ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Самарқанд, Бухоро ва Хоразмнинг тарихий масканлари, Бойсун, Айдаркўл ва Паркентнинг Самсарак қишлоғида ҳаво шарлари, параплан ва дельтаплан хизматларини ташкил этиш мумкин.
Бироқ ушбу фаолиятга рухсатнома олиш харажати қарийб 300 миллион сўмни ташкил этмоқда. Таққослаш учун, Туркияда бу тўлов 13 миллион сўм, Дубайда 10 миллион сўм, Мисрда эса бундай тўлов йўқ.
Мутасаддиларга кичик авиацияни ривожлантириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Келаси йилдан ҳар бир ҳудудда камида битта манзилда аҳоли ва сайёҳлар учун ана шундай хизматларни йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.
ЎзА