Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Россия иқтисодий ҳамкорлиги янги босқичига чиқмоқда

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ҳамраислик қилди.

2025 йил якунига кўра, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш миқдори 8,4 фоиз ошиб, 13 миллиард долларга етди. Ўзбекистон маҳсулотлари экспорти 12,2 фоиз ўсиб, 4,4 миллиард долларни ташкил этди. 2026 йил январь ойида ўзаро савдо миқдори эса 37 фоиз ошиб, 1,1 миллиард долларга етди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 293,1 миллион доллар кўпдир.

Йиғилиш доирасида савдо-иқтисодий, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, 2030 йилга қадар ўзаро савдо миқдорини бир неча баробар ошириш бўйича қўшимча чоралар белгилаб олинди.

Тошкент шаҳрида Бутунроссия ташқи савдо академияси филиалини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишда эришилган ижобий ишлар алоҳида қайд этилди. Мазкур лойиҳа халқаро савдо соҳасида малакали кадрлар тайёрлашни ривожлантиришга қаратилган.

Учрашув якунида томонлар эришилган келишувларни жадаллаштириш ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар даражасида мунтазам ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

Б.Худойбердиев, ЎзА