Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб, турли соҳаларда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Иқтисодиёт, савдо, таълим, маданият ва туризм каби йўналишлар қаторида кимё саноатида ҳам ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 4-5 февраль кунлари Малайзияга расмий ташрифи доирасида ўтказилган қўшма бизнес-форум икки давлат ишбилармон доиралари учун янги имкониятлар эшигини очди.   

Форумда "Ўзкимёсаноат" АЖ  бошқаруви раиси ўринбосари Акбар Қурбонов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди. 

Тадбир давомида Ўзбекистон кимё саноатининг салоҳияти ва инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, делегация аъзолари бир қатор йирик Малайзия компаниялари билан учрашувлар ўтказиб, истиқболли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди.   

Хусусан, “Petronas” компаниясининг директорлар кенгаши раиси Моҳд Бакке Саллех билан бўлиб ўтган музокарада МТО технологияси асосида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.   

Шу билан бирга, “Petronas” технология университети билан ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. “Sparco Engineering” компанияси директори Сумасни Сулаймон билан учрашувда кимё саноатида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.   

Томонлар формальдегид, титан диоксиди ва малеин кислотаси ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратдилар. Малайзия компанияси вакиллари мазкур лойиҳаларга қизиқиш билдириб, уларнинг юқори инвестициявий жозибадорлигини таъкидлади.   

Бундан ташқари, Малайзия Эксимбанки тижорат бўйича бош директори Фоиза Мустафа хоним билан учрашув ўтказилди. Музокаралар давомида Ўзбекистон кимё саноатида амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштириш истиқболлари кўриб чиқилди.   

“Ўзкимёсаноат” АЖ делегациясининг Малайзияга ташрифи давомида етакчи компаниялар билан муҳим музокаралар ўтказилиб, инвестициявий ва технологик ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди. Бу эса саноат ривожи, инновацияларни жорий этиш ва юқори қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга кенг имконият яратади.   

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Малайзия кимё саноатида янги қўшма лойиҳаларни йўлга қўяди