Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Латвия ўртасида авиация соҳасида ҳамкорлик кенгаяди

Ўзбекистон ва Латвия ўртасида транспорт, логистика соҳасидаги ҳамкорлик кенгайиб, устувор йўналишлар бўйича амалий шериклик истиқболлари белгилаб олинди.

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров раислигида Латвия Республикаси транспорт вазири, Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Атиш Швинка билан музокаралар ўтказилди.

Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон – Латвия транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда амалий шерикликни кенгайтириш истиқболларини белгилаб олдилар.

Авиация соҳасида йўловчи ва юк авиақатновларини ривожлантириш, жумладан, электрон тижорат сегментини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди, дейилади Транспорт вазирлиги маълумотида.

Шунингдек, RIX Academy билан авиация мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишида комплекс ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Темир йўл соҳасида юк ташиш ҳажмларини ошириш, логистика йўналишларини такомиллаштириш, ҳаракат таркибини модернизация қилиш ва техник хизмат кўрсатишни ривожлантириш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Автомобиль транспорти йўналишида узоқ муддатли барқарор шерикликни шакллантириш, ўзаро юк оқимини кўпайтириш, Латвия портлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ўзбек транспорт операторларининг Европа бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш чоралари кўриб чиқилди.

 

А.РУСТАМОВ, ЎзА