Ўзбекистон ва Корея Республикаси ҳамкорлик босқичлари инфографикада (+видео)
Ўтган ўн йиллик даврда Ўзбекистон ва Корея Республикаси саноат, тиббиёт, таълим ва рақамли технологияларни қамраб олган алоҳида стратегик шериклик муносабатларини йўлга қўйди.
Минтақавий формат беш мамлакат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, хомашёни қайта ишлаш ва транспорт алоқаларини ривожлантириш учун янги имкониятлар очади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоб-китобларига кўра, 2017–2025 йилларда Марказий Осиёнинг Корея билан савдоси 1,7 баробарга ўсиб, 5,7 млрд долларга етди. 2025 йилда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги товар айланмаси 1,7 млрд долларни ташкил этди. 2026 йилнинг биринчи ярмида ушбу кўрсаткич 11,5 фоизга ўсиб, 940 млн долларга етди. Ўзбекистон экспортини кенгайтириш истиқболлари Корея бозори талабларига мувофиқ тўқимачилик, кабель маҳсулотлари, озиқ-овқат ва бошқа товарлар етказиб бериш билан боғлиқ.
Инвестициявий ҳамкорлик саноат кооперациясини янада ривожлантириш учун асос яратмоқда. 2026 йил 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Корея капитали иштирокидаги 730 та корхона фаолият юритган. 2016–2025 йилларда Кореядан жалб қилинган тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитлар ҳажми қарийб 2 млрд долларга етган, шундан 474,5 млн доллари 2025 йилда жалб қилинган.
Ҳамкорликнинг кейинги босқичи муҳим минералларни чуқур қайта ишлаш, сунъий интеллектни жорий этиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва муҳандис кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ўзбекистондаги қўшма лойиҳалар минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш учун асос бўлиши, логистика ва экспорт инфратузилмасини ривожлантириш эса корхоналарнинг янги бозорларга чиқишига кўмаклашиши мумкин.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Re4nyjlVgts" title="O‘zbekiston va Koreya Respublikasi hamkorlik bosqichlari infografikada" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА