Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Иорданияни мағлуб этди
Иорданияда ўтказилаётган ўқув-йиғин машғулотлари доирасида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мезбон Иордания U-20 жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари баҳсни 2:1 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи таймда ўзбекистонлик ёшлар ташаббусни қўлга олди. 52-дақиқада Даврон Тўлаганов ҳисобни очди. Орадан 13 дақиқа ўтиб, Сирожиддин Жумадиллаев жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Мезбонлар учрашув давомида бир марта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлишди. Аммо бу натижага таъсир кўрсатмади. Якунда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жамолиддин Раҳматуллаев ушбу баҳсда қуйидаги асосий таркибга ишонч билдирди:
Неъматуллоҳ Рустамжонов, Шораҳим Шораҳмедов, Мўминхон Баҳодирхонов, Сирожиддин Жумадиллаев, Беҳруз Абдусатторов, Нурмуҳаммад Абдуғаниев, Қувончбек Сайдалиев, Абдулвосит Солиев, Асилбек Абдурасулов, Даврон Тўлаганов.
Захира ўриндиғида эса Одинаев, Шокиров, Ҳакимов, Расулжонов, Эрманов, Олимов, Зокиржонов, Тожибоев, Кўпайсинов, Файзуллаев, Нажмиддинов ва Эримбетов жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА