Ўзбекистон – Тожикистон: олий таълим соҳасида ҳамкорликнинг янги босқичи
Яқинда пойтахтимизда "Марказий Осиё - таълим, фан ва инновацияларнинг янги макони" мавзусида халқаро таълим форуми бўлиб ўтди. Унинг доирасида Сотим Улуғзода номидаги Тожикистон халқаро чет тиллари университети ва Тошкент давлат шарқшунослик университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Ахборот ҳамкоримиз - “Ховар” АА ёзишича, ушбу ҳужжат икки давлат университетлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади. У академик ҳамкорликни кенгайтириш, таълим ва илмий тажриба алмашиш, қўшма ташаббусларни амалга ошириш имконини беради.
Шунингдек, бундай ҳамкорлик таълим сифатини ошириш, талабаларга хорижий таълим муассасалари тажрибасини ўрганиш ҳамда касбий билим ва кўникмаларини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратади.
А.Маматов, ЎзА