Ўзбекистон терма жамоасида янги бош мураббий
Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, словениялик тажрибали мураббий Сречко Катанец Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Бугун ЎФАда словениялик мутахассис билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шартнома шартларига биноан бир вақтлар Македония, Бирлашган Араб Амирлиги, Словения ва Ироқ миллий терма жамоаларини бошқарган, Словения миллий терма жамоасини Жаҳон ва Европа чемпионатининг финал босқичига олиб чиққан Сречко Катанец 2025 йилга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец билан ҳамкорликда яна беш нафар хорижлик мутахассис иш олиб боради. Алеш Чех ва Владо Радманович Катанецга ёрдамчи мураббий сифатида кўмаклашади. Мартин жамоа аъзоларининг жисмоний тайёргарлигига жавобгар бўлади. Ниҳад Пейкович эса дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият кўрсатади. Шунингдек, мураббийлар штабидан физиотерапевт Иан Катанец ҳам ўрин олган.
Тўлқин Рўзиев, ЎзА