Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари рақамларда (+видео)
Расмий маълумотларга кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда қуйидагича таснифланади:
Доимий аҳоли сони – 38 519,5 минг киши, бунда эркаклар сони – 19 400,6 минг нафар, аёллар сони – 19 118,9 минг нафарни ташкил этмоқда.
Аҳолининг шаҳарда яшовчилар қисми – 19 608,9 минг киши ва қишлоқларда – 18 910,6 минг киши истиқомат қилиб келмоқда.
Умумий никоҳлар сони – 92,3 мингта, никоҳдан ажралишлар сони эса – 24,8 мингтани кўрсатмоқда.
Ташқи миграция маълумотларига кўра, юртимизга кўчиб келганлар сони – 1 649 кишини ва кўчиб кетганлар сони эса– 5 422 кишини ташкил этмоқда.
Маълумот учун, рўйхатга олишнинг якуний натижалари эълон қилинганидан сўнг доимий аҳоли сони белгиланган тартибда, рўйхатга олиш натижалари асосида эълон қилинади. Шу муносабат билан, 2026 йил 1 июль ҳолатига демографик кўрсаткичлар жорий ҳисоб-китоблар — Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар интеграцияси асосида шакллантирилган.
<iframe width="650" height="350" src="https://www.youtube.com/embed/Ngt2Ie1bmcM" title="O‘zbekiston Respublikasining demografik ko‘rsatkichlari raqamlarda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА