Ўзбекистон Қаҳрамони: “Муносиб номзодга овоз бердим”
Бухоро тумани Работиқалмоқ маҳалла фуқаролар йиғини эрта тонгданоқ сайловчилар билан гавжум. Мазкур маҳаллада жойлашган 135- сайлов участкасида Президент сайлови юқори савияда давом этмоқда. Мазкур участка ҳудудида рўйхатда турган сайловчилар ўзлари хоҳлаган номзодга овоз бермоқда.
–Бугун сиёсий иродамни намойиш қилдим, – дейди “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони соҳиби Муҳаммад Аҳмедов. – Ўзим муносиб деб ҳисоблаган номзодга овоз бердим. Мамлакатимиз келажагига бефарқ эмаслигимни амалда исботладим. Бундан жуда хурсандман.


Участкада сайловни юқори савияда ўтказиш, сайловчиларнинг эмин-эркин овоз беришлари учун барча шароитлар яратилган. Келган сайловчиларга рўйхат асосида сайлов бюллетенлари берилмоқда. Шунингдек, сиёсий партиялар, халқаро кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакилларининг сайлов жараёнини кузатишлари учун зарур барча шарт-шароитлар бор. Бундан ташқари, шифокорлар навбатчилигида тиббий пункт фаолияти йўлга қўйилган.
Зариф Комилов, ЎзА