Ўзбекистон — Португалия учрашувига ҳакамлар тайинланди
Футбол бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасида кечадиган муҳим учрашувни бошқарадиган ҳакамлар бригадаси номи эълон қилинди.
Футбол бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум қилинди.
Учрашувни бош ҳакам сифатида марокашлик ФИФА рефериси Жалол Жаед бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Закария Бринси ва Мустафо Акаркад ёрдам беради.
Шунингдек, баҳснинг тўртинчи ва бешинчи расмий ҳакамлари вазифасини Жанубий Африка Республикаси вакиллари Абонгайл Том ҳамда Заҳеле Сивела бажаради.
Маълумот учун, мундиалнинг “К” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 23 июнь куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА