Ўзбекистон “Париж-2024”да қанча совринли ўринни эгаллайди?
Дунёда тадқиқот, ўзига хос башорат, мониторинг билан шуғулланадиган “Gracenote” сайти Олимпия ўйинлари натижасини баҳолаш учун ноёб алгоритмдан фойдаланди. Кучли компьютер ёрдамида ўтказилган тадқиқот орқали ушбу сайтда спортчи ва жамоалар профессионаллиги ҳисобга олиниб, сўнгги мусобақалар таҳлил этилиб, башорат эълон қилинди.
Хуллас, Ўзбекистон спортчилари 2024 йилги Олимпия ўйинларида 13 медал қўлга киритиши фараз қилинган: 3 олтин, 2 кумуш, 8 бронза. Бу мамлакатимиз спорт делегациясига 206 давлат орасида 17-ўринни эгаллайди, дегани.


Прогнозга биноан АҚШ, Хитой, Буюк Британия, Франция, Австралия, Япония, Италия, Германия, Нидерландия ва Жанубий Корея “Париж-2024”да кучли ўнликни шакллантиради.
Т. Рўзиев, ЎзА