Ўзбекистон футболининг илк раҳбари 90 ёшда
Ўзбек футболи тарихига ўз номини муҳрлаган фахрийларимиздан бири Элмар Aминовнинг 90 ёшни қарши олганлиги муносабати билан Миллий олимпия қўмитасида тадбир ўтказилди.
Йиғилганлар 1959 йил Ўзбекистон футбол федерациясига асос солинганида, Элмар Аминов ушбу ташкилотнинг раҳбари этиб тайинлангани, фаолияти давомида “Пахтакор” жамоаси бошлиғи, кейинчалик Ўзбекистон Министрлар Кенгаши давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси муовини, раҳбари лавозимларида ишлаганлиги, шунингдек энг мураккаб даврларда мамлакатимиз спорт тизими ривожига ўз ҳиссасини қўшганлигини эътироф этишди.
Ўз навбатида, Элмар Аминов давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканини билдирди ва барчага ўзининг ташаккурини изҳор қилди.
ЎзА