Ўзбекистон дзюдочилари Японияда
Япониянинг Токио шаҳрида якунланган «Катта дубулға» турниридан сўнг дзюдо ватанида жойлашган Кодокан марказида бошланаётган халқаро ўқув-машғулот йиғинида Давлат Бобонов, Музаффарбек Тўрабоев, Диёра Келдиёрова, Дилшодбек Баратов, Сардор Нуриллаев, Шаҳрам Аҳадов, Обидхон Номонов каби 17 нафар маҳоратли спортчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Йиғинда шунингдек, Руминия, Саудия Арабистони, Тожикистон, Қозоғистон, Португалия, Жанубий Корея, Германия, Мексика, Польша, Хорватия каби кўплаб терма жамоалар қатнашмоқда. Машғулотлар эркаклар ва аёллар жамоалари учун алоҳида дастур асосида ўтказилмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси учун Японияда кечаётган йиғин 16 декабрга қадар давом этади. Шундан сўнг, мураббийлар томонидан сараланган спортчилар жорий йил 20-22 декабрь кунлари Исроилда ўтадиган халқаро турнирда иштирок этиши кутилмоқда.
Т. Рўзиев, ЎзА