Ўзбек ёзувчисининг асари озарбайжон тилида
Ўзбекистон – Озарбайжон адабий алоқаларининг тарихи узун ва бой. Кейинги йилларда бу муносабатлар янада ривожланмоқда, кенгаймоқда.
Ўзбекистонда озарбайжон адибларининг асарлари, Озарбайжонда ўзбек шоир ва ёзувчиларининг асарлари нашр этилмоқда. Улар наинки газета ва журналларда, китоб ҳолида ҳам чоп этилаётир.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизматининг хабарига кўра, Озарбайжон Ёзарлар бирлигининг ойлик адабий-бадиий ойномаси “AZARBAYCAN” журналининг 2024 йил 3-4-сонлари юртимизга етиб келди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи ва таржимон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Маматқул Ҳазратқуловнинг “Кўккўл” қиссаси чоп этилган. Қиссани она тилимиздан озарбайжон тилига Шоҳиста Камранли ўгирган.
Н.Усмонова, ЎзА