Ўзбек киносини молиялаштиришда мутлақо янги механизм яратилмоқда
Президентимиз киноларни молиялаштиришда давлат буюртмаси амалиётидан субсидия асосида қўллаб-қувватлаш тизимига ўтилишини маълум қилди.
– Бундан буён давлат фильмнинг буюртмачиси эмас, ижодкорлар ва хусусий секторнинг ишончли ҳамкори бўлади, – деди мамлакатимиз етакчиси.
Фильм ишлаб чиқаришда техник топшириқлар эмас, ижодий жараён ва унинг талабларига устуворлик берилади. Янги молиялаштириш механизмини бир ой муддатда жорий этиш вазифаси қўйилди.
Келгуси йилдан бошлаб ҳар йили “Ўзбекфильм” миллий кинокомпанияси сўровига кўра бюджетдан тегишли маблағ ажратиб борилади.
Президентимизнинг "Ўзбекфильм” киностудиясида киноижодкорлар билан учрашуви давом этмоқда.
ЎзА