Ўзбек "аждар"и рақибини техник нокаутга учратди
Кеча– 9 февраль куни Москвада “Eagle Fighting Championship 33” аралаш яккакураш турлари бўйича турнир бошланди.
Унда ҳамюртимиз “Аждар” — Азамат Нуфтиллаев ҳам иштирок этди. Оғир вазн тоифасидаги жангнинг биринчи раунддаёқ Азамат Нуфтиллаев техник нокаут билан рақибини енгиб, ғалаба қозонди.
Ушбу жангдаги ғалабаси билан Aзамат Нуфтиллайев еттинчи ғалабасини қўлга киритди ва мағлубиятсиз қолмоқда.
Маълумот ўрнида, Нуфтиллаев ўз фаолияти давомида тўрт нафар қозоғистонлик жангчини — Нусрат Семетейев (0-2), Aсланбек Хасиков (0-2), Константин Мерқулов (3-2) ва Санжар Кенжехановни (0-1) мағлубиятга учратган.