Озарбайжон ва Бангладеш алоқалари кенгаймоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 81-сессияси доирасида Озарбайжон ва Бангладеш ташқи ишлар вазирлари Жейҳун Байрамов ва Халилур Раҳмон ўзаро учрашув ўтказди. Мулоқот якунида томонлар икки давлат ҳукуматлари ўртасида дипломатик, расмий ва хизмат паспорти эгалари учун виза талабини бекор қилиш тўғрисидаги битимни имзоладилар.
“АзерТАЖ” хабар беришича, ҳужжат расмий алоқани ривожлантириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Мулозимлар Озарбайжон – Бангладеш муносабатининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболини ҳам муҳокама қилдилар. Жумладан, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий шериклик кўламини кенгайтириш, таълим ва гуманитар соҳалардаги алоқани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Абдуғафур Маматов, ЎзА