Озарбайжон ишбилармонлари Наманганда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларида қатнашиш учун яна бир хорижий компаниядан таклиф тушди.
Озарбайжон Республикасидаги йирик компанияларидан бири – “AS Group Investment” МЧЖ вакиллари ўз лойиҳалари билан Наманганга ташриф буюрди.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Озарбайжон делегациясини қабул қилди.
[gallery-16237]
Дастлаб вилоят раҳбари меҳмонларни кейинги йилларда юртимизда, хусусан, вилоятда олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик жараёни билан таништирди. Озарбайжон ишбилармонлари ўз навбатида – “AS Group Investment” компанияси ҳақида батафсил маълумот бериб, ҳозирга қадар амалга оширилган ишлар ҳамда кўп қаватли турар жойлар қуриш, йўл инфратузилмаси ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни тақдим этди.
Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА