Ўтган йили яширин иқтисодиёт бўйича алоҳида фармон имзоланиб, бу масалага қаттиқ киришилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида биринчи чорак кўрсаткичларини тармоқ ва ҳудудлар кесимида танқидий таҳлил қилиш ва йилнинг қолган даврида қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Лекин биринчи чоракда кузатилмайдиган иқтисодиёт Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразмда 40 фоиздан, Андижон, Фарғона, Бухорода 30 фоиздан юқори бўлди.
Бухоро вилоятидаги ҳолат таҳлил қилинганда, ўтган йили фаолиятини гўёки тўхтатган 900 дан зиёд корхона январь-феврал ойларида 1 миллион 300 минг киловатт-соат электр, 480 минг куб метр газ ишлатгани аниқланди. Шунингдек, 12,5 мингта транспорт воситасида юклар норасмий ташилгани оқибатида 40 миллиард сўм солиқ тушуми бой берилган. Биринчи чоракнинг ўзида уй-жой нархини камайтириб кўрсатиш оқибатида 1 триллион 800 миллиард сўмлик пул айланмаси яширилган.
Вилоят прокурорлари, ички ишлар ва солиқ бошқармаларига хуфиёна иқтисодиёт билан курашишда ишни қандай ташкил қилиш бўйича аниқ методология қилиб берилди. Энди барча ҳудудларда ишни шу тартибда туманбай ташкил қилиш топширилди.
ЎзА