Отахонова Севарахон Тўлкиновнанинг психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Мактабгача ёшдаги болаларда салбий хулқ-атворнинг психологик хусусиятлари” мавзусида
Отахонова Севарахон Тўлкиновнанинг 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси ихтисослиги бўйича “Мактабгача ёшдаги болаларда салбий хулқ-атворнинг психологик хусусиятлари” мавзусидаги психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2026.10.04.Р.01.18 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 19 ноябрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100047, Тошкент шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси, 35-уй. Тошкент давлат юридик университети.
Тел.: (99871) 233-66-36
e-mail: info@tsul.uz