Отахон ва онахонлар юксак эътиборда
Иккинчи жаҳон уруши бошланган даврда Ўзбекистон аҳолиси 6,5 миллион киши эди. Шулардан 1,5 миллиондан ортиғи урушда қатнашган. Фронтда Ўзбекистон аҳолисининг 22 фоизи жанг қилган.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни
Иккинчи жаҳон уруши бошланган даврда Ўзбекистон аҳолиси 6,5 миллион киши эди. Шулардан 1,5 миллиондан ортиғи урушда қатнашган. Фронтда Ўзбекистон аҳолисининг 22 фоизи жанг қилган.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент минтақавий темирйўл узели раҳбарияти пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида умргузаронлик қилаётган фронт ва фронт ортида хизмат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олди. Жумладан, Миробод тумани Бехтерева кўчасида истиқомат қилувчи 96 ёшни қарши олган Дорошенко Владимир Сергеевич, Сергели тумани Қурувчилар мавзеси 9-уй, 54-хонадонда истиқомат қулувчи 98 ёшли Джавли Юлдашев ҳамда Оҳангарон шаҳри, Темирйўлчилар кўчаси 1-уйда истиқомат қулувчи 96 ёшни қарши олган Дархан Эргашев, шунингдек, 15 нафарга яқин фронт ортида хизмат қилган фахрийлар хонадонларида бўлишиб, отахон ва онахонларни Хотира ва қадрлаш куни билан қизғин қутлаб, пул мукофотлари, эсдалик совғалар, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмасини топширдилар.

Учрашув давомида табаррук ёшдаги отахон ва онахонлар бундай эътибордан диллари қувнаб, Ватан озодлиги учун кечган жанглар, урушдан кейинги қизғин меҳнат фаолияти тўғрисида гапириб беришди. Ҳозирги тинч, тўкин ҳаётимиз учун курашган уруш қатнашчилари бугунги доруломон кунларнинг қадрига етинг, энди ҳеч қачон уруш бўлмасин, дея дуолар қилдилар.
Тошкент МТУ
Матбуот хизмати