OSW: Маълумот марказларига қилинган ҳужумлар Россиянинг технологик қолоқлигини кучайтирмоқда
Россия маълумот марказларига қилинган ҳужумлар ҳали мамлакат иқтисодиётига кенг кўламли таъсир кўрсатмаган бўлса-да, технология секторидаги муаммоларни кучайтириши мумкин. Польшадаги Шарқий Европа тадқиқот маркази – OSW шарҳида шундан дейилган.
Таҳлилчилар фикрича, зарар бир неча “Яндекс” маълумот маркази ва уч “Сбербанк” маълумот марказидан бирига таъсир кўрсатди.
Оқибат алоҳида онлайн хизмат узилишидан кўра жиддийроқ бўлиши мумкин. Баъзи тизимлар чекланган миқдордаги маълумот марказига боғлиқ. “Яндекс” хизмати тўлиқ тикланиши камида олти ой давом этиши мумкин.
Саноат заифлиги Кремлнинг маълумотни ички тартибда сақлаш талаб қилинадиган технология суверенитети сиёсати туфайли янада кучли сезилмоқда. Европа Иттифоқи доирасида сервер ва ҳавойи инфратузилмадан фойдалана оладиган Украина компанияларидан фарқли ўлароқ, РФ корхоналари айни имкониятдан маҳрум. Санкция, импорт ускунага қарамлик ва Ғарб технологиясига нисбатан чеклов ҳам қўшимча тўсиқ бўлиб қолмоқда.
Шунингдек, ҳисоботда Россия технологик қолоқлиги кенг кўламли уруш бошлангандан бери кучайиб бораётгани таъкидланган. “Яндекс”га тегишли Россиянинг энг кучли компьютери жаҳон рейтингида 2021 йилдаги 19-ўриндан 2026 йил июнь ойида 101-ўринга тушиб кетган. Агар супер компьютер ускуналарига етказилган зарар ҳақидаги хабарлар тасдиқланса, ортга кетиш янада тезлашиши мумкин.
С.Раҳимов, ЎзА