Остон Ўрунов ниҳоят «Спартак»да
Бир неча ҳафтадан буён ўзбекистонлик Остон Ўрунов атрофида юз берган шов-шувлар, ниҳоят, кеча Москванинг «Спартак» клубига расман ўтганлиги билан якун топди.
Бир неча ҳафтадан буён ўзбекистонлик Остон Ўрунов атрофида юз берган шов-шувлар, ниҳоят, кеча Москванинг «Спартак» клубига расман ўтганлиги билан якун топди.
Йил бошида Тошкентнинг «Локомотив» жамоасидан Бошқирдистоннинг «Уфа» клубига бориб қўшилган Остон у ерда жами ўнта турда майдонга тушди.

19 ёшли моҳир футболчи Москва клуби билан, гарчи молиявий томонлари ошкор қилинмаётган бўлсада, узоқ муддатли шартнома имзолади. Юртдошимиз янги жамоаси сафида 20-рақам остида тўп тепади. Бу рақамда Остондан олдин Андре Шюррле ўйнаган.

Ўруновдан олдин «қизил-оқлар» сафида беш нафар ўзбекистонлик фаолият юритган. Булар: Андрей Пятниский (1992-1997 йиллар давомида ўйнаган, беш карра Россия чемпиони бўлган, Жафар Ирисметов (2001 йил, шу йили чемпион), Валерий Кечинов (1993-2000 йиллар, олти карра Россия чемпиони), ота-бола Абдураимовлар. Биродар ака 1964 йили фақатгина битта ўйинда майдонга тушган бўлса, Азамат 1984 ва 1990 йилларда маълум муддат тўп сурган.