Ўсмир велоспортчиларимизнинг шашти баланд
Навоий вилоятида ўсмирлар ўртасида давом этаётган велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кунида 20 км. масофага микст жамоавий эстафета ва жамоавий пойга бўйича беллашувлар ўтказилди.
Микст жамоавий эстафетасида Сирдарё вилояти велоспортчилари 34 дақиқа 40 сония натижа билан биринчи поғонани эгаллади. Ушбу йўналишдаги кучли учликни Самарқанд ва Қорақалпоғистон жамоалари якунлаб берди. Жамоавий пойгада эса Тошкент вилояти, Қорақалпоғистон ҳамда Тошкент шаҳри жамоалари ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Бугун, 14 май куни мамлакат чемпионатида ўсмирлар ўртасида 45 километр масофага гуруҳ пойгаси ўтказилса, ушбу йўналиш бўйича қизлар 23 км. масофада рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА