Осиё ўйинларида миллий спортимиз кураш мусобақалари бошланди
Япониянинг Аичи–Нагоя шаҳарларида давом этаётган 20-Осиё ўйинларининг саккизинчи кунги мусобақалар дастуридан миллий спортимиз кураш мусобақалари ўрин олган.
Бугун, 27 сентябрь куни ёзги Осиё ўйинларининг кураш гиламида аёллар ўртасида -57 кг, эркаклар ўртасида эса +90 кг вазн тоифаларида ғолиблар аниқланади.
Мазкур вазнларда қитъанинг 22 давлатидан спортчилар Осиё ўйинлари чемпионлиги учун кураш олиб боради.
Аичи префектурасидаги “Martial Arts Hall” спорт мажмуаси кураш мусобақалари учун алоҳида байрамона руҳда безатилган бўлиб, беллашувларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида Олимпия стандартлари асосида кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилди.

Кураш мусобақаларининг очилиш маросимида иштирок этган Халқаро кураш ассоциацияси президенти вазифасини бажарувчиси Зиёвиддин Ҳожиниёзов, Осиё кураш конфедерацияси раҳбари Комил Рўзиев, Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси аъзолари мусобақа иштирокчиларига омад тилашди.
Осиё ўйинларидаги кураш мусобақалари 29 сентябрга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА