Осиё ўйинларида дзюдочиларимиз яна бир медални қўлга киритди
ХХ Остё ўйинларига Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарлари мезбонлик қилмоқда. Ўйинларнинг дзюдо бўйича аралаш жамоавий дастурда терма жамоамиз муваффақиятли иштирок этди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси “Aichi-Nagoya-2026” Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди. Аралаш жамоавий дастурда учинчи ўрин учун баҳсда ҳамюртларимиз Жанубий Корея терма жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Осиё ўйинларининг ўн учинчи куни якунига кўра, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 21 та олтин, 24 та кумуш ва 24 та бронза — жами 69 та медаль мавжуд.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА