Осиё кубоги: чорак финалдаги рақибимиз Саудия Арабистони
Бугун, 26 июнь куни Ўзбекистон U-17 жамоаси Таиландда давом этаётган Осиё кубогининг чорак финалида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади.
Ушбу баҳсда футболчиларимиз оқ-кўк либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Кеча Таиландда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ва жамоа футболчиси Шерзод Абдулбориев Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этиб, чорак финал ўйинлари Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам тақдим этишда муҳим учрашув эканлигини, футболчиларимизда ғалабага бўлган иштиёқ юқорилигини билдириб ўтди.

Қолаверса, майдонда футболчилар масъулият ва совуққонлик билан керакли натижа учун майдонга тушишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 19:00да Бангкок шаҳрининг “Таммасат” стадионида бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев,
ЎзА