Осиё чемпионати бошқа муддатга қолдирилди
Хабарингиз бор, футбол бўйича 19 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионати шу йилнинг 14-31 октябрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.
Хабарингиз бор, футбол бўйича 19 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионати шу йилнинг 14-31 октябрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.
Аммо дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳамон мураккаблигича қолаётгани боис, Осиё футбол конфедерацияси қитъа миқёсидаги йирик мусобақаларни, шу жумладан, Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Осиё чемпионатини ҳам кейинги йилга қолдирди. ОФК расман бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясини ҳам огоҳлантирди.
Шунингдек, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан сўнг, Осиё кофедерациялар кубоги ҳам 2021 йилга қолдирилди. Бу шуни англатадики, янги мавсум тақвими қайта кўриб чиқилади ва Чемпионлар лигаси эҳтимол йилнинг иккинчи ярмида бошланади.