Орол ўтмишидан сўзлайди
Сўнгги йилларда олис Оролбўйида аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сўнгги йилларда олис Оролбўйида аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, 2019 йилнинг ўзида Мўйноқ туманида янгидан бир қанча турар жойлар, ижтимоий-иқтисодий объектлар фойдаланишга топширилди. Эътиборлиси, сайёҳлар катта қизиқиш билдираётган очиқ осмон остидаги кемалар атрофи ободонлаштирилиб, зарур шарт-шароитлар яратилди.
Шунингдек, янгидан қуриб битказилган “Орол денгизи тарихи” музейи туризм салоҳиятини янада ошириш имконини берди. Ушбу музей экспозициясида Р.Матевосян, Ф.Мадгазин, Б.Серекеев, Ж.Изентаев каби таниқли рассомларнинг ижодий ишлари, Орол денгизи ва Мўйноқ тумани тарихига тааллуқли ноёб фотосуратлар, бир пайтлар денгизда сузган кемалар макетлари, қушлар, балиқлар турларига оид маълумотлар билан яқиндан танишиш мумкин. Музейда Орол тарихига бағишланган ҳужжатли фильмлар намойиши учун махсус кинозал ташкил қилинган.


