Ўқувчилар билим ва маҳорат оширмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида “Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати”, “Техник конструкторлик ва моделлаштириш”, “Туризм ва экология”, “Жисмоний тарбия ва спорт”, “Маданият ва санъат”, “Олий таълим ва мактабга тайёрлаш” ҳамда чет тиллари йўналишида 65 та тўгарак фаолият юритмоқда. Ушбу тўгаракларга жами 2097 нафар ўқувчи қамраб олинган.
[gallery-11126]
Ўтган 2022 йил август ойида мактаб жамоаси “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида фаол қатнашиб, мактабнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсади учун 500 миллион сўм ютиб олишга муяссар бўлди.
Ҳозирги кунда ушбу маблағ ҳисобидан мактаб машғулот хоналари замонавий техника ва жиҳозлар билан таъминланмоқда. Бундан ташқари, ҳомий ташкилотлар томонидан тўгаракларга янги адабиётлар, спорт анжомлари, зарур ускуналар совға қилинган. Бундай қулай шароит ва имкониятлар даргоҳ тарбияланувчиларининг билим ва маҳоратини янада ошириш ҳамда нуфузли танлов ва фестивалларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш имконини яратмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА