Ўқувчилар 2-босқич имтиҳонларини топширди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Таянч ихтисослаштирилган мактабларига 2-босқич кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди.
Имтиҳонларни юқори савияда ташкил этиш учун Ички ишлар, Миллий гвардия, Тез тиббий ёрдам, Хавфсиз шаҳар маркази ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ҳамкорликдаги тайёргарлик ишлари олиб борилди.
[gallery-12915]
Таъкидлаш жоиз, Таянч ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабули 20 июндан 10 июлга қадар давом этган бўлиб, жами 18 831 та ҳужжат қабул қилинган. Хусусан, Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабига 2 116 та, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабига 2 880 та, Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабига 13 835 та ҳужжат қабул қилинган.
Иккинчи босқич кириш имтиҳонлари 25-26 июль кунлари ўтказилди.
Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА