Ўқувчи-ёшлар ҳам ҳашарда фаол қатнашди
“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Бухоро шаҳридаги 29-умумий ўрта таълим мактабида “Обод ва кўркам маҳалла” шиори остида умумхалқ ҳашари ўтказилди.
Ҳашар доирасида ўқувчи-ёшлар ўз синф хоналарини тартибга келтириб, гуллар бурчакларини янги гуллар билан тўлдирди. Мактаб биносига кириш ёнларидан жой олган гулларни агротехник парваришлаш мутахассислари билан бирга шакл берилди. Мактаб ишчи-ходимлари ва ташаббускор ёшлар иштирокида дарахт кўчатларини ўтқазилди.
Бу каби хайрли тадбирлар ўқувчиларда табиатга нисбатан муҳаббат уйғотиш, она Ватанга, халқимизнинг анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялаш ва юксак маънавиятли шахс бўлиб улғайишига олиб келади.
[gallery-1546]
ЎзА фотомухбири
Тоҳир ИСТАТОВ олган суратлар.