Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг олис тоғларида жойлашган “Қизилтепа” МФЙга қарашли Оққишлоқ қишлоғидаги нураётган симёғочлар, мактабнинг эшиксиз, томсиз ҳожатхонаси, умуман олганда, мутасаддилар эътиборидан четда қолган қишлоқ муаммолари ҳақидаги хабарлар бизни ҳам беэътибор қолдирмади.

Ушбу мавзуда журналистик суриштирув қилишни мақсад қилиб манзил сари отландик.  

Туман марказидан Қизилтепа қишлоғигача енгил машинада, у ёғига тоғ йўлига мослашган “Нива” машинасида кетдик. Йўлда кетарканмиз, тоғ йўллари анчагина таъмирланганига гувоҳ бўлдик. Ҳамроҳимизнинг таъкидлашича, Оққишлоқ аҳли “опен бюджет” танловига Қизилтепадан Оққишлоққача бўлган йўлнинг лойиҳасини киритиб, ютиб олибди ва қишлоққача бўлган масофага қум-шағал аралашмаси ётқизиб чиқилибди. Пасту баланд сойликлардаги сел сувлари оқиб ўтадиган жойларда қурилган кўприкларнинг озгина таъмирталаб эканлигини ҳисобга олмаса, йўл транспортда ҳаракатланиш учун анчагина қулайлашган.  

Ўрганишларимизни Оққишлоқдаги 60-умумий ўрта таълим мактабидан бошладик. Ушбу мактабда айни пайтда 150 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олмоқда. Таълим сифати яхши бўлса керак, мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи бўйича мактаб туманда етакчи ўринда турар экан.  

[gallery-14899]

Мактаб синфхоналари ва у ердаги таълим сифати билан қизиқдик. Ўқувчиларнинг яхши таълим олиши учун имкон қадар шароитлар яратилган. Аммо мактаб биносининг юқорида жойлашган битта блоки фойдаланишдан тўхтатилган. Боиси, ушбу  бино фавқулодда ҳолатга келиб қолган. Яъни ён томони ёрилиб кетган. Бундай катта ёриқларни синфхоналарда ҳам кузатиш мумкин. Ҳатто битта синфнинг том қопламаси тушиб ҳам кетган.  

Мактаб раҳбарияти ўқув биноларидаги бундай салбий ҳолатни хаспушлашга ҳаракат қилишди, аммо муаммонинг борлиги ҳақиқат. У ерда келажак авлод тарбияланмоқда ва уларнинг ҳаёти ҳар нарсадан муҳим.

– Бинода ёрилиш ўтган йили пайдо бўлди, – дейди  мактаб қоровули Маҳмарайим Эргашев. –  Ёпилсин, бу бинода ўқитиб бўлмайди, дейишди. Шундай бўлса ҳам ўтган йили болалар ўқиди. Жорий ўқув йилидан бошлаб ўқиш бўлмаяпти. Бино 2004 йилда қурилган. 4 та синфхонаси бор. Ҳозир ўқувчилар пастки бинода ўқияпти. Жой камлиги учун 2-3 сменада ўқишга мажбур бўляпти. Шу боис кечга қолиб кетяпти. Мактабдаги бу муаммодан туман масъулларининг хабари бор. Қуриб берамиз дейди, лекин натижа йўқ. Баъзи ўқувчилар 3-4 километр масофадан келади. Қайтгунча кеч бўлиб кетади.

Кейинги ва асосан ўрганишимиз керак бўлган манзил ушбу мактабдан 4 километр узоқликда жойлашган мактаб филиали бўлди. Бир қаватли пастқам бино. Атрофи кенглик. 4 та синфхона мавжуд. Аслида бу филиал асосий мактабга қатнаш қийин бўлгани боис, бошланғич синф ўқувчилари учун очилган. Жорий ўқув йилидан бошлаб 6-7-синф ўқувчиларига ҳам ўқишга рухсат берилибди.  

Синфхоналарга кириб дарс жараёнини кузатдик.  Биринчи  кирганимиз 7-синф экан. 7-8 нафар ўқувчи бор. Ҳатто баъзи синфларда 2-3 нафар бола ўқияпти. Сўнг 6-синфга кирдик. 12 нафар ўқувчи ўқиётган экан. Афтидан  энг ўқувчиси кўп синф шу бўлса керак. Ўқувчилар билан бироз суҳбатлашдик.  

– Биз ҳам мактабимизда замонавий спорт зали, кутубхона, ҳар хил фан тўгараклари бўлиши истаймиз, – дейди 6-синф ўқувчиси Чарос Раҳмонова. – Келажакда дизайнер бўлишни орзу қиламан.  

– Мен эса келажакда шифокор бўлишни мақсад қилганман, – дейди 6-синф ўқувчиси Бунёд Нормўминов. – Бунинг учун яхши ўқиш керак. Тил билиш керак. Мактабимизда чет тили тўгараклари ташкил қилинишини хоҳлардик. Жисмоний тарбия дарсларида шуғулланиш учун спорт майдончалари қуриб берилишини истардик.

Рости, чекка бир тоғ қишлоғидаги болажонларнинг келажакка бўлган интилиши, билимга чанқоқлиги чақнаб турган кўзларидан англашилиб тургани ҳайратга солди бизни.        

Албатта, уларнинг бу истаклари ҳам вақти келиб амалга ошади. Ижтимоий тармоқларда кўтарилган филиалнинг усти очиқ ҳожатхонаси ҳақидаги гаплар асоссиз бўлиб чиқди. Жорий ўқув йили бошланиши олдидан мактаб жамоаси ҳашар йўли билан қизлар учун алоҳида, ўғил болалар учун алоҳида шароитга эга ҳожатхона қуришибди.

Филиалда ҳақиқатда спорт майдончаси ва кутубхона йўқ экан. Бино атрофи ўралмаган ҳам. Яъни чегаралари белгиланмаган. Ҳақли савол туғилади, филиал қуриб берилганда нега спорт майдончалари, ҳожатхонаси, кўмир ва ўтин сақлаш учун омборхоналари қурилмаган?  

– Ушбу филиал 60 ўринли бўлиб, 2008 йилда ота-оналар ҳомийлигида қурилган мактаб ёнида янгидан қуриб берилган, – дейди 60 – мактаб директори Фарҳод Ҳудойқулов. – Лекин стадион, ҳожатхона ёки омборхона нега қуриб берилмаганидан хабарим йўқ. Чунки раҳбарлик фаолиятимни бошлаганимга икки йил бўлди. Лойиҳасида ҳам кўзда тутилмаган. Кўриб турганингиз мана шу ҳожатхонани ҳам ўқитувчиларимиз ёрдамида ҳашар йўли билан ёнимдан ҳаражат қилиб қурдирганман.  

Қишлоқни оралаб юрар эканмиз, ислоҳотлар шабадаси секин-секин бу қишлоққа ҳам кириб кела бошлаганининг гувоҳи бўлдик. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида янги трансформатор келтирилибди. Йўллар таъмирига эътибор қаратила бошлаган. Лекин симёғочлар масаласи ҳамон муаммолигича қолмоқда. Қишлоқнинг деярли ҳамма кўчасига тортилган симлар қўлбола ёғочларда олиб ўтилган ва уларнинг кўпчилиги фавқулодда ҳолатда. Симлар бир-бирига яқин тортилган. Қишлоқ одамларининг таъкидлашича, электр устунларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолиши баъзан электр таъминотининг суткалаб узилиб қолишига сабаб бўлади.  

– Ерларимиз лалми жойлар. Ёғингарчилик кўпроқ бўлган йилларда чорвамиз ҳам, деҳқончилигимиз ҳам  яхши бўлади, – дейди шу қишлоқлик Ориф Олтиев. – Қишлоғимизда муаммолар кўп. Ўтган йили йўлларимизга шағал ётқизилиб, бу борадаги ташвишларимиз озгина енгиллашди. Лекин симёғочларимизнинг аҳволи ачинарли. Деярли ҳаммаси қўлбола. Бундан ташқари, беморларимизни даволатишга жуда қийналамиз. Тиббиёт пункти сифатида яқинда кичикрок контейнер олиб келишди, лекин унга доктор йўқ. Битта ҳамшира ёки фелдшер ажратишса, яхши бўларди.  

Ушбу манзил туман марказидан 44-45 километр узоқликда жойлашган бўлиб, аҳолининг тирикчилиги чорвачиликдан. Шу мақсадда узоқ йиллар аввал мол-қўйларини ўтлатиб, шу жойларгача келишган ва кейинчилик шу ернинг ўзида яшаб қолишни маъқул кўришган.  

Оққишлоқдаги муаммоларни ўрганиб, туман марказига қайтгач, мактабдаги ҳолат ва электр таъминотидаги муаммолар юзасидан тегишли масъуллардан ҳам изоҳ сўрадик.

–  Оққишлоқда жойлашган 60-мактаб филиали 2022 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирланган, – дейди Қамаши туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Назира Абраева. – Эшик-деразалари ва том қисми янгиланган. У ердаги муаммолар бизга маълум ва бу бўйича таклифларни берганмиз. Насиб бўлса, кейинги йилда филиалга талабга жавоб берадиган ҳожатхона ва кўмирхона қуриб берилади. Филиалнинг атрофи ҳам  ўралади. 60-мактабнинг қўшимча биноси ҳақида гапирсам, албатта, бинодаги ёрилишлар бинонинг сифатсиз қурилганидан эмас, балки табиат ҳодисалари, яъни ер силкиниши, тупроқ кўчиши туфайли юз берган. Ҳозир у бинода ўқиш бўлаётгани йўқ. 2024 йилда у бинонинг капитал таъмирланиши бўйича ҳам таклифлар берилган.  

– Оққишлоқда 60 лик трансформатор қўйилган эди, – дейди туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари Сирожиддин Йўлдошев. – У ўрнатилган вақтда у ерда аҳоли кам бўлган ва мавжуд эҳтиёж учун етган. Ҳозирги кунга келиб аҳоли сони ошгани туфайли қуввати етмай қоляпти. Бу бўйича чора тадбирлар белгилаб олинган. 160 лик трансформатор олиб борилди ва яқин кунларда ўрнатилади. Тоғли ҳудуд бўлгани ва йўл ноқулайлиги туфайли электр устунларни олиб чиқишнинг имкони бўлмаяпти. 30 та бетон устун йўлнинг ярмигача олиб борилган. Тез кунда уларни ҳам олиб чиқиб, электрдаги муаммоларни бартараф қиламиз.  

Масъулларнинг фикрларига таянадиган бўлсак, жорий йил охири ва келгуси йилда Оққишлоқдаги аҳолини ва ўқувчиларни қийнаб келаётган муаммолар ечилади. Таъкидланганидек, қишлоқ мутасаддилар эътиборидан четда қолмаганини биз суҳбатлашган инсонлар қайта-қайта таъкидлаб ўтишди. Биз ҳам бу ўзгаришларнинг якунланишига ишонган ҳолда манзилга яна келиш ваъдаси билан ортга қайтдик.

Ўлмас Баротов,

ЎзА мухбири

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оққишлоқ масъуллар эътиборидан четда қолганми?